“Чорсу" ортидан “Abu Saxiy”да ҳам ёнғин чиқди
Жамият
−
21 Июль 2019
7813Кеча, 20 июль куни пойтахт Тошкентда жойлашган “Abu Saxiy” бозорида ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар қилинмоқда.
Ёнғин Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 156а-уйда жойлашган “Tashkent trade center” МЧЖ ХКга қарашли савдо мажмуаси худудидаги 2-Блок, U31-сонли маиший техникани савдо қилиш дўконида содир бўлган. Соат 16:19 да аниқланган ёнғин натижасида дўконнинг том қисми 10 кв метр майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:26 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:31да ўчирилган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин электр симларининг ортиқча юкланиши оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда.
Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Тошкентдаги “Бек тўпи” қурилиш моллари бозорида ҳам ёнғин чиққан эди. 20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси эса Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорини аланган қуршаб олди.