“Чорсу”да сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди

3-саҳифа

image

“Эски Жува” (“Чорсу”) бозорида икки сотувчи аёл жанжаллашиб, бири иккинчисини қулоғини тишлаб, узиб олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, икки сотувчи аёл ўртасида аввалдан бўлган келишмовчилик сабаб жанжал чиққан. Оқибатда 1994 йилда туғилган аёл қўшни савдо растасида сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 1993 йилда туғилган ҳамкасби танасининг турли қисмларига уриб, ўнг қулоғини тишлаб олган.

“Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, 1993 йилда туғилган аёлга ўнг қулоқ солинчагини эзилиб йиртилган яраси, чап елка, чап болдир ички, ўнг сон, болдир соҳалари қонталашлари, чап қўл кафт суяги сатҳи, ўнг лунж, товон соҳалари шилинмалари кўринишидаги баданнинг тузалмайдиган даражадаги хунуклашишига сабаб бўлган қасддан оғир шикаст етказган”, дейилади хабарда.

Бунга жавобан, 30 ёшли аёл ҳам ҳамкасбига жароҳат етказган. 

“Ўша куни эрталабдан савдо қилиш мақсадида иш жойимга келдим. Бироз вақт ўтиб, ёнимга сотувчи ҳамкасбим ҳам келди. Олдимизга харидор келиб, менинг маҳсулотим ёққанини айтди. Сўнг ҳамкасбим унга маҳсулотим сифати яхши эмаслигини айта, харидорни қайтармоқчи бўлди. Шеригим ўз маҳсулоти солинган қошиқни узатди. Қўлини ортга итартиб юборганимдан сўнг, у мени оёғимга тепди. Сўнг эса у сочимга, мен эса унинг ёқасига ёпишдим”, дейди шеригини тишлаган аёл.

1993 йилда туғилган сотувчи аёл жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жазо тайинланди. 

1994 йилда туғилган аёл эса қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан айбдор деб топилди ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Чорсу” сотувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар