Чирчиқ прокурори Бош прокуратурага “кўтарилди”
Жамият
−
28 Январь 2021
14777Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосар этиб тайинланган.
У фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси, Бош прокуратурада турли масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Чирчик шаҳар прокурори, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари прокурори ўринбосари бўлган.
LiveБарчаси