Бахтиёр Иброҳимов Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бўлди

Жамият

−

image

Бахтиёр Иброҳимов Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

57 ёшли Бахтиёр Иброҳимов мазкур тайинловга қадар Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг ноябрь ойида Президент фармони билан Бахтиёр Иброҳимовга олий дипломатик унвон – фавқулодда ва мухтор элчи мақоми берилган эди. 

Бахтиёр Иброҳимов бу лавозимда 2020-2023 йилларда Вена шаҳрида элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнини эгаллади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Улуғбек Лапасов унинг ўрнига Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг