Чирчиқ прокурори Бош прокуратурага “кўтарилди”
Local
−
28 January 2021 19593 1 minute
Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосар этиб тайинланган.
У фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси, Бош прокуратурада турли масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Чирчик шаҳар прокурори, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари прокурори ўринбосари бўлган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September