Жиззахга янги прокурор тайинланди
Local
−
05 July 2024 10852 1 minute
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бахтиёр Иброҳимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бунгача собиқ адлия катта маслаҳатчиси Тошкент шаҳар прокуратураси, Бош прокуратурада турли масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Чирчик шаҳар прокурори, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари прокурори ўринбосари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев лавозимга қайта тайинланганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September