Чирчиқ дарёсида қизил рангли сув оқаётгани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани “Чингелди” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Экологик партия Тошкент вилоят Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди. Бу ҳақда Экопартия Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, Чирчиқ дарёсининг Чингелди ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқава сув массаси ташланмоқда. Бу ўз навбатида сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани намоён бўлган.

Мутахассислар фикрига кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқава сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан сувдан лаборатория таҳлил учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси саноат корхоналарида оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўришга, сув тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган сув сифатини меъёрлар даражасида бўлишини таъминлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

дарё экология

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг