Чирчиқдаги заводда чиққан ёнғин ўчирилди. Жабрланганлар бор

3-саҳифа 6175
image

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Maxam Chirchiq” АЖ цехида юз берган портлашда икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда корхонада вужудга келган ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат туфайли заводнинг жароҳатланган 2 нафар ходими Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олишмоқда.

“Ҳодиса оқибатида атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган.

Ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини атрофлича баҳолаш мутахассислар томонидан алоҳида текширувни талаб қилиши туфайли, кейинроқ батафсил ахборот берилади”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни соат 8:30 ларда Чирчиқ шаҳридаги “Maxam Chirchiq” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида портлаш ва ёнғин юз берди.

Ҳозирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Энергетика вазири Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари Чирчиқ шаҳридаги портлаш бўлган корхонага етиб борган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3
t
×