Чирчиқдаги корхонада портлаш бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2022 17571 1 дақиқа
Бугун, 4 октябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги корхонанинг синтез цехида портлаш юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг бирламчи маълумотига кўра, соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг синтез цехида чақнаш содир бўлган.
Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлар ва махсус техникалар жалб этилган.
Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назорат олинган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель