Чирчиқда икки боланинг оналари ва бувилари жанжаллашди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 май куни соат 19:00 ларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 5 ёшли бола 2 ёшли болани итариб юборгани сабабли аёллар ўртасида жанжал юз берди.

Тергов департаментининг маълум қилишича, 22 ёшли П.Нодира онаси 43 ёшли Н.Ханипа билан Истиқбол кўчаси ҳудудидаги жамоат жойи ҳисобланган 67-сонли ётқохона олдида жойлашган болалар майдончасида вояга етмаган 2 ёшли фарзандини 25 ёшли Б.Милананинг 5 ёшли фарзанди томонидан итариб юбориб йиқитганлигини важ қилиб, Б.Милана ва онаси Б.Ивановани ҳақорат қилиб, уриб дўппослаганлар.

Натижада Б.Милана ва Б.Иванова Чирчиқ шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Нодира ва Н.Ханипаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Чирчиқ

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг