Чинозда 15 ёшли бола ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
13 Январь
8466Кеча, 12 январь куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вояга етмаган 15 ёшли бола ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни тахминан соат 14:10 ларда Чирчиқ шаҳрининг “Химпоселок” МФЙдаги хонадонда доимий рўйхатда турган 2009 йилда туғилган А.О. вақтинчалик яшаш манзили бўлган Чиноз тумани “Сутчилар” МФЙдаги хонадонининг молхонаси устунига арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 28 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ходими уйи яқинидаги омборхона шифт қисмининг ёғоч тўсинига бўйин соҳасидан арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь