Чимкентда янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди
Олам
−
23 Декабрь 2023 10891 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 декабрь куни Қоратов тумани ИИБга янги туғилган чақалоқ ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Чақалоқ Нурсат маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан биридан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 100-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Полиция боланинг онасини қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 2 ўғлининг мурдаси билан 3 ойдан ортиқ яшаган аёл ушланганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь