Чимкент-Тошкент дўстлик веломарафонининг ғолиблари аниқланди
Жамият
−
30 Март 2019
6320Бугун Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” дастури доирасида Чимкент-Тошкент шаҳарлари орасида веломарафон ўтказилди. Чимкент шаҳрининг ҳокимияти олдидан старт олган пойга Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида якун топди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
130 километрли масофага ўтказилган мазкур велопойгада нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки бошқа мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўтказилган муросасиз беллашувда қозоғистонлик Алексей Седоренко марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Чимкент – Тошкент веломарафони, 130 км.
1-ўрин: Алексей Седоренко (Қозоғистон)
2-ўрин: Мэтью Райт (Англия)
3-ўрин: Шоҳруҳ Юнусов (Ўзбекистон)
Шунингдек, тақдирлаш маросимида мусобақада иштирок этган энг ёши катта спортчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Унда аёллар орасида Светлана Исаева (50 ёш) ва эркаклардан Хурсанд Шеров (61 ёш) ўзлари учун аталган махсус совғани қабул қилиб олишди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь