Чимаев UFC’да қайси мамлакат номидан иштирок этишини маълум қилди
Спорт
−
01 Декабрь 2021
6267Ярим ўрта вазн тоифасида енгилмас UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев (10-0) қайси давлат вакили эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
“Мен Россия вакилиман дейишим мумкин. Чунки ҳар бир чечен Россия паспорти билан юради. Россиядаги барча миллатлар бир хил паспортга эга. Мен дунё одамиман. Нима учун, “у чечен”, “у рус”, деб айтишимиз керак. Байроқ билан чиқмаслигимнинг сабаби бор. Байроқлар ўзгаради. Масалан, СССРда битта байроқ бор эди, энди Россияники умуман бошқача. Бироқ одамлар ўзгармайди. Мен барча яхши инсонлар томонидаман”, дейди Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев сўнгги бор жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган UFC 267 турнирида Хитой вакили Ли Жинлиангни биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасидаёқ бўғиш усули билан мағлуб этган ва рейтингда 11-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, спортчи 1994 йилда Чеченистон Республикасида туғилган. У 19 ёшида оиласи билан Швецияга кўчиб ўтган, шунинг учун ўша мамлакат паспортига эга.