Чимаев UFC 300 турнирида қатнашишга ишора қилди

Спорт

image

БАА байроғи остида ўрта вазн тоифасида UFC'да иштирок этаётган чеченистонлик машҳур аралаш яккакурашчи Ҳамзат Чимаев ижтимоий тармоқларда UFC 300 турнирида иштирок этишига шама қилди.

Жангчи ўз Instagram'ига 300 рақами акс этган суратини жойлади.

Маълумот учун, сўнгги жангида Чимаев ўтган йили 21 октябрь куни америкалик Камару Усмон билан тўқнаш келганди. Уларнинг жанги Абу-Дабида UFC 294 турнири доирасида бўлиб ўтди. Тўқнашув тўлиқ давом этди ва Ҳамзатнинг ғалабаси билан якунланди. Умумий ҳисобда Чимаев MMA'да 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Камару Усмон ҳисобида 20 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Ҳамзат Чимаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг