Чиқиндихоналарни камайтириш учун янги солиқ жорий этиляпти
Олам
−
03 Октябрь 2019
4301Қирғизистон Ҳукумати мамлакатнинг ички бозорида пластик ва пластмасса буюмларни олиб кириш ёки сотиш пайтида солиқ солишни жорий этмоқчи. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Ҳозирда солиққа тортилмайдиган даромадлар тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш учун Парламентга қонун лойиҳаси тақдим этилган. Лойиҳа мақсади атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва полимер ва пластмасса материаллардан тайёрланган қадоқлаш буюмларидан ҳосил бўладиган чиқиндилар миқдорини камайтириш учун мўлжалланган.
"Бу масала ўта долзарб, чунки Қирғизистонда полимер ва пластмасса материалларидан тайёрланган бир марталик қадоқлаш буюмлари кўпинча уй-рўзғор ишлари учун ишлатилади ва кейинчалик қаттиқ маиший чиқиндилар ахлатхоналарига йиғилади. Иқтисодий ночорлик сабабли, ушбу пакетлар сараланмаган, бу атроф-муҳитнинг ифлосланишининг салбий оқибатларига олиб келади", дея таъкидлайди мамлакат Вазирлар Маҳкамаси.
Шу билан бирга, композицион хусусиятлар туфайли полимер ва пластик қоплар парчаланмайди ва атроф муҳитга ёқилганда, диоксин ва фуран каби турғун органик ифлослантирувчи моддалар чиқаради.
Ушбу ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфли деб тан олинган.
"Чиқариш учун таклиф қилинадиган тўлов чиқиндининг ўзи, унинг нархи ва атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш учун мўлжалланган. Нархлар марказлаштирилган капитал тўплаш учун республика бюджетига йўналтирилади.
Қирғизистонда чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш режалаштирилган”, дея хулоса қилади Ҳукумат.
LiveБарчаси