Чет элда яшаётган Нукус воқеаси айбланувчилари устидан суд давом этмоқда
Жамият
−
07 Апрель 2023
5927Нукус воқеалари бўйича А.Сагидуллаев ва Н.Уразбаев устидан уларнинг иштирокисиз суд давом этмоқда. Суд ишига эксперт-мутахассис сифатида ИИВ ЭКБМ бошлиғи полковник С.Нуриддинов ҳам жалб қилинди. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Жиноят кодексининг 28, 104, 158, 159, 244 ва 244-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А.Сагидуллаев ва Жиноят кодексининг 28, 104, 159, 244 ва 244-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Н.Уразбаевга оид жиноят иши очиқ суд жараёнида, Қорақалпоғистон Республикаси суди судяси С.Давлетмуратов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.
Шу кунга қадар ўтказилган суд мажлисларида 40 нафардан ортиқ шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.
Шунингдек, эксперт-мутахассис сифатида жалб қилинган ИИВ ЭКБМ бошлиғи полковник С.Нуриддинов судланувчи А.Сагидуллаев томонидан 2022 йил 26 июндан 2 июлга қадар Интернет тармоғида жойланган видеороликларни намойиш қилиб, улардаги видеомурожаатларни таҳлил қилиб берган. Суд жараёни эса ҳамон давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят-процессуал кодексининг 410-моддаси (суд муҳокамасида судланувчининг иштироки)га асосланиб, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлгани ва уларни судга келтириш имкони йўқлиги сабабли ушбу жиноят иши бўйича суд муҳокамаси А.Сагидуллаев ва Н.Уразбаевнинг иштирокисиз ўтказилмоқда.
Аманбай Сагидуллаев 1967 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда Норвегияда яшайди. У “Олға Қорақалпоғистон” партияси етакчиси. Ниетбай Уразбаев эса 1969 йилда туғилган бўлиб, Қозоғистоннинг Манғистау вилояти “Аллаяр йўли” қорақалпоқ этник-маданий бирлашмаси раиси. У ҳозирда Қозоғистонда яшайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь