Черногорияда кафеда отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Январь
2516Черногориянинг Цетине шаҳридаги кафелардан бирида содир бўлган отишмада 10 киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Данило Шаранович маълум қилди.
Полиция бошқармаси баёнотига кўра, Байице ҳудудида содир бўлган жиноятда 45 ёшли маҳаллий фуқаро Ацо Мартинович гумон қилинмоқда. У ҳозирда қидирувда бўлиб, илгари ҳам қуролни ноқонуний сақлагани учун ҳибсга олинган ва агрессив хатти-ҳаракати билан танилган. Бироқ полиция унинг жиноий гуруҳларга алоқаси йўқлигини маълум қилган.
“Ацо Мартинович камида 10 кишини, жумладан, марҳум жаноб Вулетичнинг оиласидан икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда гумон қилинмоқда. Гумондор ўз қариндошларидан айримларини ҳам ўлдирган”, дейди вазир.
Маълумотларга кўра, ҳодисадан олдин Мартинович жабрланганлардан бири – Д.К. исмли шахс билан жанжаллашган. У кафега тўппонча билан қайтган ва бир неча кишини ўлдириб, яна бир нечтасини жароҳатлаган. Кейинчалик Хумци ҳудудига бориб, кафе эгасининг фарзандлари ва бир аёлни ўлдирган. Ярадорлар Подгорица шаҳридаги клиник марказга етказилган.
Ҳодисадан сўнг мамлакат Бош вазири Милойко Спайич уч кунлик мотам эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида юк машинаси ҳайдовчиси Бурбон ва Ибервил туристик кўчалари кесишмасида байрам ўтказаётган оломон устига катта тезликда бостириб борган эди. Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.
LiveБарчаси