Чемпионлик камарини ўзимда сақлаб қоламан – Исроил Мадримов (видео)

Спорт

image

Вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтингига кириш 3 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовнинг асосий орзуларидан бири. Бу ҳақда Мадримовнинг ўзи мусобақа ташкилотчиларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ҳаётим юз фоизга ўзгариб кетди. Бундан 6 йил олдин профессионал боксдаги фаолиятимни бошлагандим ва бу онларни ўшандан бери кутаман. Орзум ва мақсадим дунёнинг энг зўрлари билан жанг қилиш ва бу орқали P4P рейтингига кириш. Мен яхши тайёргарлик кўраман ва насиб қилса, чемпионлик камаримни ўз қўлимда сақлаб қоламан”, дейди Мадримов.

Маълумот учун, Мадримов-Кроуфорд жанги 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Жангда Мадримовга тегишли WBA камари ҳамда биринчи ўрта вазнда эгасиз бўлиб турган WBO камари ўртага қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг