Чемпионлар лигаси фаворитлари эълон қилинди
Спорт
−
13:33 4406 1 дақиқа
Кеча, 18 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи ўйинлари якунланди. Чорак финал учрашувлари олдидан “Opta” портали турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли юқори бўлган фаворитлар рўйхатини янгилади.
“Opta” маълумотларига кўра, рейтингда Лондоннинг “Арсенал” клуби 29,95 фоиз имконият билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда “Бавария” 18,02 фоиз эҳтимол билан бормоқда, кучли учликни эса “Барселона” 14,74 фоиз билан якунламоқда.
Тўлиқ фаворитлар рўйхати:
- “Арсенал” – 29,95%
- “Бавария” – 18,02%
- “Барселона” – 14,74%
- ПСЖ – 12,15%
- “Реал Мадрид” – 10,18%
- “Ливерпуль” – 7,84%
- “Атлетико Мадрид” – 4,65%
- “Спортинг” – 3,27%
Чорак финал учрашувлари апрель ойида бўлиб ўтади. Жуфтликлар қуйидагича:
- “Пари Сен-Жермен” (Франция) – “Ливерпуль” (Англия);
- “Барселона” (Испания) – “Атлетико Мадрид” (Испания);
- “Реал Мадрид” (Испания) – “Бавария” (Германия);
- “Спортинг” (Португалия) – “Арсенал” (Англия).
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг дастлабки учрашувлари жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари эса 14-15 апрель кунларига белгиланган. Бу мавсумга мусобақанинг финал учрашуви 30 май куни Венгриядаги “Будапешт Арена” стадионида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси