Челябинскда Ми-8 вертолёти қулаб тушди
Олам
−
29 Август 2023
5512Россиянинг Челябинск вилоятидаги Прудний қишлоғи яқинида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда фавқулодда хизматларга таяниб, ТАСС хабар берди.
“Прудний қишлоғи яқинида аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизматига тегишли бўлган вертолёт ўрмонга қулаб тушди. Бортда фақат экипаж аъзолари бўлган, улар вафот этган”, дейди манба.
Авиация хизматлари тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
"Ми-8 бортида тўрт киши бўлган, улар ҳалок бўлган. Вертолёт ўқув парвозини амалга ошираётган эди", дейди манба.
Самолёт қулаган жойда ёнғин чиққан. Фавқулодда хизматлар ҳалокат жойига жўнатилган.
Вилоят губернатори Алексей Текслернинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган.
"Челябинск вилояти, Соснов туманида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт ФХХ эскадронига тегишли эди. Аҳоли ва турар-жой бинолари жабрланмаган. Воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Уларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзган у Telegram-каналида.
Кейинроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам уч кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берган. Вертолётнинг очиқ ёниши бартараф этилди.
"Жанубий Урал фавқулодда вазиятлар департаментининг куч ва воситалари манзилга жўнаб кетди. Етиб келгач, ўрмонда ёнаётган Ми-8 вертолёти топилди. Ёнғин бартараф этилди. Ўлган уч кишининг жасади топилди. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Аҳоли пунктига зарар етмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қримда Ми-28 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраган, икки учувчи ҳалок бўлганди. 23 августда эса Тверь вилоятида Пригожинга тегишли самолёт қулаб тушганди. Оқибатда бортдаги ўн киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь