Қримда Россиянинг ҳарбий вертолёти қулади

Олам

image

Қримда Ми-28 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради, икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.

Айтилишича, воқеа бугун, 12 май куни соат 15:42 да (Тошкент вақти билан 17:42 да) содир бўлган. Вертолёт Қрим ярим оролдаги Жанкой шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Светлое қишлоғига қулаган.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалокатга қурилмадаги носозлик сабаб бўлган. Вертолёт Жанкой вилоятида ўқув парвози вақтида ўқ-дорисиз учаётган бўлган. Ҳалокат оқибатида ер юзида ҳеч қандай вайронагарчилик бўлмаган, бироқ вертолётдаги 2 нафар учувчи ўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қрим вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг