Қримда Россиянинг ҳарбий вертолёти қулади
Олам
−
12 Май 2023 10420 1 дақиқа
Қримда Ми-28 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради, икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.
Айтилишича, воқеа бугун, 12 май куни соат 15:42 да (Тошкент вақти билан 17:42 да) содир бўлган. Вертолёт Қрим ярим оролдаги Жанкой шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Светлое қишлоғига қулаган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалокатга қурилмадаги носозлик сабаб бўлган. Вертолёт Жанкой вилоятида ўқув парвози вақтида ўқ-дорисиз учаётган бўлган. Ҳалокат оқибатида ер юзида ҳеч қандай вайронагарчилик бўлмаган, бироқ вертолётдаги 2 нафар учувчи ўлган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025