“Челси” ўртамиёна жамоа майдонида очко йўқотди

Спорт

image

Кеча, 18 январь куни Лондоннинг “Челси” клуби Англия Премьер лигасининг 23-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши ўйинда очко йўқотди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

28-дақиқада “аристократлар” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ҳаким Зиеш Нголо Кантенинг узатмасидан сўнг, рақиб дарвозасини ишғол этди.

“Брайтон” эса Адам Уэбстернинг голи билан жавоб қайтарди. Ҳимоячи учрашувнинг 60-дақиқасидаёқ гол уриб, мувозанатни тиклади.

«Челси» 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Брайтон» 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.

“Брайтон” 1:1 “Челси”

Голлар: Вебстер, 60 – Зиеш, 28

Брайтон: Санчес, Кукурелья, Берн, Уэбстер, Вельтман, Уэлбек (Троссар 62), Альсате, Маккалистер, Гросс (Мопе 62), Лемпти (Марш 77), Модер

“Челси”: Аррисабалага, Алонсо, Рюдигер, Тиаго Силва, Аспиликуэта, Жоржиньо (Вернер 80), Канте, Маунт, Зиеш (Ковачич 80), Хадсон-Одои, Лукаку (Ҳавертс 80)

Ушбу натижадан сўнг, “Челси” очколари сонини 44 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга тушиб қолди. Пешқадам “Ман Сити” 22 ўйинда 56 очко жамғарган. “Брайтон” ҳисобида эса 21 баҳсдан сўнг 29 очко мавжуд – 9-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Брайтон Зиеш

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг