“Челси” Сарри ўрнига собиқ ўйинчисини олиб келди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ўйинчиси Фрэнк Лэмпардни жамоага қайтарди. Лэмпард бу сафар ўйинчи эмас, бош мураббий сифатида қайтди.

Клуб у билан 3 йиллик шартнома тузган. 41 ёшли Лэмпард жамоани 2018 йил ёзидан бошқарган Муарицио Саррининг ўрнини эгаллади. Италиялик мутахассис раҳбарлигида “аристократлар” Англия премъер лигасида (АПЛ) 3-ўринни эгаллади ва Европа Лигаси ғолиби бўлди.

Сарри жорий йилнинг 16 июнь куни “Челси”ни тарк этиб, “Ювентус” бош мураббийи бўлди.

Ўтган мавсумда Лэмпард “Дерби Каунти” клуби билан чемпионшип плай-оофига чиқди, бироқ якунда “Астон-Вилла” АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Клубда собиқ хавбек мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказди.

Маълумот учун, Фрэнк Лэмпард 2001-2014 йилларда ўйинчи сифатида “Челси” шарафини ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Фрэнк Лэмпард Муарицио Сарри

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг