“Челси” Лукакуни Саудия клубига сотишга тайёр

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку трансфери бўйича Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан таклиф олди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар ҳужумчининг “Интер”га трансфери муваффақиятсиз якунлангани ва “Ювентус” ҳам бу борада ноаниқ позицияда эканини инобатга олиб, Саудия клуби таклифини кўриб чиқмоқчи. “Ал-Ҳилол” клуби бельгиялик учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида Англия клуби ҳам бу таклифни қабул қилиш ниятида.

Шу муносабат билан “Челси” раҳбарлари Лукакуга босим ўтказиб, унинг келажаги ҳақида тезроқ қарор қабул қилишга ундамоқда.

“Ал-Ҳилол” футболчининг ўзига йилига 50 миллион евро тўлашга тайёр. Шартнома тузилаётганда ҳам Лукаку сезиларли даражада бонус ишлаб олиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Челси Ромелу Лукаку Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг