“Челси” бош мураббийи ким бўлиши маълум қилинди

Спорт

image

Франциянинг “Страсбург” клуби устози Лиам Росеньор Лондоннинг “Челси” клубида бош мураббий лавозимни эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, мутахассис аллақачон Буюк Британия пойтахтига етиб борган ва яқин кунларда расмий равишда клуб бош мураббийи лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

41 ёшли Росеньор илгари Англиянинг учинчи ва иккинчи дивизионларидаги “Дерби” ва “Халл” клубларида ишлаган ва 2024 йилдан бери Франциянинг “Страсбург” клубини бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоа Лига 1'да еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 январь куни “Челси” раҳбарияти Энцо Марескани бош мураббийлик лавозимидан озод қилган эди. Айни дамда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида 31 очко билан 5-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фабрицио Романо “Челси” Лиам Росеньор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг