“Челси” аёллар футболидаги рекорд трансферни амалга оширмоқчи

Спорт

image

“Челси” бу сафар пул сарфлашга ва аёллар футболида трансфер рекордини ўрнатишга тайёр. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

“Аристократлар” трансфер рекордини янгилашга ва “Олтин тўп” соҳиби “Барселона” ярим ҳимоячиси Айтана Бонмати учун 2,5 миллион фунт тўлашга тайёр. Бу унинг шартномасида компенсация сифатида белгиланган миқдор. Ҳозирда Бонмати Каталония клуби билан янги шартномаси бўйича келишмаган ва амалдаги келишув 2025 йилда тугайди.

UEFA аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалида “Барселона” ва “Лион” ўзаро куч синашди. Каталония жамоаси ўзи бир йил олдин қўлга киритган Европанинг энг яхши жамоаси унвонини муносиб ҳимоя қилди. “Лион”га қарши баҳсда Айтана Бонмати ғалаба тўпини киритди.

Маълумот учун, 26 ёшли Айтана Бонмати фаолияти давомида 256 та ўйинда 89 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Барселона Айтана Бонмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made