“Челси” аъзоси мухлис билан бирга-бир футбол ўйнашни таклиф қилди

Спорт

image

“Челси” клубининг украиналик футболчиси Михаил Мудрик ижтимоий тармоқлардаги мухлиснинг танқидига кескин жавоб қайтарди.

Жамоа мухлисларидан бири интернетда Мудрик билан ёзишмаларини эълон қилди. Ёзишмаларда мухлис футболчини ёмон ўйини учун танқид қилган. У Мудрикдан футбол ўйнашни унутганмисан, деб сўраган ва машғулотларда қўшимча равишда яккама-якка ўйнашни таклиф қилган.

“Келинг, яккама-якка ўйнаймиз. 10 минг фунтга. Ўзи яхши ўйнай оласизми?”, деб жавоб қайтарди Мудрик.

Қайд этиш жоиз, Лондон клуби Англия чемпионатининг охирги турида ўз уйида “Вулверхэмптон”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди. “Челси” ҳозирда чемпионат турнир жадвалида 31 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Мудрик жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Михаил Мудрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг