“Карантининга ҳам...” Вилоятларда одам тўплаб, туғилган кунлар нишонланди
Жамият
−
18 Апрель 2020
13275Ўзбекистонда карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига ҳамда қатор жазолар қўлланилаётганига қарамай, уларни қўпол равишда бузаётганлар ҳамон учрамоқда.
Кеча, 17 апрель куни Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган Гулхаё Н. карантин қоидаларини бузгани аниқланган. У яшаш уйига 4 нафар танишини чақирган ва туғилган кунини нишонлаган.
Шунингдек, худди шундай воқеа Самарқанд вилоятида ҳам кузатилган. Вилоятнинг Булунғур тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Абдуллахон А. ҳам 11 нафар одамни ўз уйида тўплаб, туғилган кунини нишонлаган.
Қонун бузган мазкур шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунга қадар Республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 76 159 та ҳолат аниқланган.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 13 635 та;
- Фарғона вилоятида – 11 893 та;
- Тошкент вилоятида – 11 136 та;
- Самарқанд вилоятида – 6 730 та;
- Сирдарё вилоятида – 5 269 та;
- Қашқадарё вилоятида – 4 976 та;
- Андижон вилоятида – 4 303 та;
- Наманган вилоятида – 4 290 та;
- Бухоро вилоятида – 3 115 та;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 775 та;
- Хоразм вилоятида – 2 555 та;
- Сурхондарё вилоятида – 2 416 та;
- Жиззах вилоятида – 2 333 та;
- Навоий вилоятида – 733 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 1450 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 156 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси