Чехия ва Польшада коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Олам 1614
image

Чехияда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бошланди, биринчи вакцинани мамлакат Бош вазири Андрей Бабиш ва 95 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эмилия Рзепикова қабул қилди, деб хабар бермоқда “iDNES.cz”.

“Кеча Европа Иттифоқидан келган вакцина бизнинг нормал ҳаётга қайтишимизга умиддир”, деди Бабиш.

Вакциналар партияси Pfizer va BioNTech томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган 9750 доза вакцинадан иборат. Улар Прага ва Брно шаҳридаги касалхоналар ўртасида тарқатилган.

Шунингдек, Польшада ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи вакцина Варшавадаги Полша Ички ишлар вазирлигининг Марказий клиник касалхонасида бош ҳамшира Алисия Якубовска томонидан қабул қилинган. Польша Ички ишлар вазирлиги касалхонасининг 370 дан ортиқ ходими бугун вакцинани қабул қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, эмлаш Кипр, Италия, Руминия ва Литвада ҳам бошланган.

Европа Дори-дармон Агентлиги Европа Иттифоқида Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани қўллашни маъқуллади. Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляеннинг таъкидлашича, коронавирусга қарши эмлаш 27-29 декабрь кунлари Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида бошланади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×