Чегарани белгилаш давом этяпти – Алиев Ереваннинг аюҳаннос солаётганини қоралади
Олам
−
17 Май 2021
6050Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бугунги кунда ўзаро чегараларни белгилаш жарёни кетмоқда. Аммо расмий Ереван бу жарёнга тоқатсиз муносабатда бўлмоқда.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти давомида минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, шундай фикр билдирди.
“Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномси ташкилотига бу борадаги мурожаати масалани халқаролаштиришдан бошқа нарса эмас ва бу мутлақ асоссиз. Чегарада ҳеч қандай тўқнашувлар бўлмади, вазият барқарор, музокаралар давом этяпти”, деган Илҳом Алиев.
Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян озар-арман чегарасида кескинликнинг кучайиши тенденцияси кузатилаётганини, чегаранинг айрим участкаларида Озарбайжон Қуролли кучлари ўзини тажовузкор тутаётганини иддао қилиб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Пашинян Озарбайжон аскарлари мамлакатни тарк этиши учун Россия Президенти Владимир Путиндан ҳарбий ёрдам сўраганди. Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг Facebook’даги саҳифасида Озарбайжон қўшинларини Арманистон ҳудудидан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлаганди.
Ўз навбатида расмий Баку Ташқи ишлар вазирлиги Ереваннинг Озарбайжон-Арманистон чегарасини мувофиқлаштириш жараёнларига муносабатини номуносиб деб баҳолади ва Арманистон расмийларини сайлов арафасида вазиятдан ички сиёсий мақсадларида фойдаланмасликка чақирди.
LiveБарчаси