Чегараларда пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади

Жамият 2924
image

Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида келтириб ўтилган. 

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати қуйидагича шакллантирилади.

•  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари.

•  Овқатланиш ҳамда санитар – гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият.

•  Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси.

•  Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш.

•  Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати.

•  Автомобиль ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларига биринчи техник (мураккаб таъмирлаш ишлари бундан мустасно) хизматни кўрсатиш ҳамда уларни фавқулодда эвакуация қилиш.

•  Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш (камера хранения).

•  Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш).

•  Таржимонлик хизмати.

•  Йўловчиларни ўтказиш пункти ичида алоҳида йўлаклар (VIP) орқали ҳаракатланишини ташкил этиш.

•  Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкини тўлдириб бериш, ксеронусха олиш, турли компьютер хизматлари, факс, интернет) хоналари (стол услуг).

•  Такси чақириб бериш хизмати.

Шунингдек маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан мазкур рўйхатда кўрсатиб ўтилмаган ҳамда қонун ҳужжатлар билан тақиқланмаган бошқа пуллик хизматларни амалга оширилишига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор лойиҳасига ўзгартиш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 2.9
t
×