Бош вазирлар келишиб олди
Олам
−
18 Сентябрь 2019
3787Бугун, 18 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари баҳсли чегара ҳудудида миноралар қуришни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Asia-PLUS нашри хабар бермоқда.
Тожикистоннинг Сўғд вилояти Овчи-Калача қишлоғидаги "Баҳор" маҳалласи ҳудудидаги музокаралар 7:30 дан 10:15 гача давом этди. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томони баҳсли ҳудудда чегара минорасини бузишга қарор қилган ва тожик томони ўз минорасини қуришдан бош тортган.
Шунингдек, бугун, 18 сентябр куни соат 18.00 гача, икки мамлакат чегара хизматлари можаро бўлган жойдан қўшимча кучлар ва ҳарбий техникаларни олиб ташлашади.
Бир кун олдин "Қизил-Бел" чегара ўтиш пунктида учрашган Қирғизистон Бош вазирлари Мухаммадкалий Aбилгазиев ва Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода музокаралар олиб борганди.
Чегарадаги яна бир можаро 15 сентябрь куни, Тожикистон ва Қирғизистон аҳолиси бир-бирини мунозарали ҳудудларда қурилишда айблай бошлаганларидан кейин бошланди. Дастлаб томонлар қурилишни тўхтатишга келишиб олди, аммо иккала давлат фуқаролари бу мажбуриятни бажармади.
Учрашув давомида давлатлар норозилик ноталарини алмашди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти аҳолиси Бишкекка етиб келиб, баҳсли ерларни Қирғизистонга беришни, шунингдек, Россиянинг Кант авиабазасини чегарага ўтказишни талаб қилди. бугун, 18 сентябрь куни вазият Жогорку Кенгеш (Қирғизистон парламенти) нинг ёпиқ мажлисида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 сентябрь, куни Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида отишма рўй берди.
Расмийларга кўра, кеча, 17-сентябрдан куни эрталабдан одамлар яна ўз уйларига қайтиб келишни бошлади. Шу куни Тожикистоннинг Овчи-Калача қишлоғида деярли барча муассасалар ёпилди. 18 сентябрга келиб вазият барқарорлашди.
Хусусан, маҳаллий ҳокимият кўча савдосини давом эттиришга рухсат берди ва биринчи сотувчилар ўз жойларига қайтишди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь