Чеченистондаги кучли портлашда болалар ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
12 Октябрь
15730Россия Федерациясининг Чеченистон республикаси пойтахти Грозний шаҳридаги коллеж яқинида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Портлаш Муҳаммад Али проспектидаги Ахматов тумани ҳудудидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган. Портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.
“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Грознийдаги ёнғинни ўчирди. Афсуски, тўрт киши, жумладан, икки нафар ёш бола ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.
Эълон қилинган видеода ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетганини кўриш мумкин. Портлаш жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 35 нафар ходими ва 7 та техникаси ишламоқда. Мутахассислар иншоотларга сув сепиш ва вайроналарни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Россия Тергов қўмитасининг Чеченистон республикаси бўйича Тергов бошқармаси воқеа жойида бир гуруҳ бўлим мутахассислари иш олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Эрон шарқида жойлашган Жанубий Хуросон вилоятидаги Табас шаҳри яқинида “Маdanju” ширкати томонидан бошқариладиган кўмир конида газ портлаши камида 51 кишини ҳаётдан олиб кетган, 20 киши яраланганди. Вилоят раҳбари Жавад Генаат қутқарувчилар вайроналар остидан 22 кончини озод қилишга уринаётгани ҳақида айтган эди. Қутқарув операциясига шахтада метан тўпланиб қолгани тўсқинлик қилган. Давлат телевидениеси маълумотларига кўра, фожиа вақтида ичкарида 69 киши бўлган.
LiveБарчаси