Эрондаги конда метан портлаши оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
22 Сентябрь
4030Эрон шарқида жойлашган Жанубий Хуросон вилоятидаги Табас шаҳри яқинида “Маdanju” ширкати томонидан бошқариладиган кўмир конида газ портлаши камида 51 кишини ҳаётдан олиб кетди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.
Портлаш кеча, 21 сентябрь куни содир бўлган ва авария қамраб олган Б ҳамда С блоклари 250 метр чуқурликда ва 700 метр узунликда жойлашган.
Вилоят раҳбари Жавад Генаат қутқарувчилар вайроналар остидан 22 кончини озод қилишга уринаётгани ҳақида айтган эди. Қутқарув операциясига шахтада метан тўпланиб қолгани тўсқинлик қилган. Давлат телевидениеси маълумотларига кўра, фожиа вақтида ичкарида 69 киши бўлган.
“17 нафар ярадор шифохонага ётқизилди, 24 киши бедарак йўқолган”, деган Эрондаги Қизил хоч жамияти раҳбари.
Эрон Президенти Маъсуд Пезешкиён қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
“Мен вазирлар билан гаплашдим ва қўшимча чоралар кўриш учун ҳамма нарсани қиламиз”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт (водород сульфид) гази чиқиши кузатилганди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Шундан сўнг, Бош вазир ўринбосари ва бир нечта мутасадди раҳбарлар конга етиб борди. Конда водород сульфид сизиб чиқишини бартараф этиш ва сўндириш жараёни якунланди. Унда кўплаб одамлар қурбон бўлди.
LiveБарчаси