Чавушўғли Украина урушини қайси шаклда тугатиш энг тўғри қарор бўлишини айтди

Олам

image

Туркия, агар дипломатияга имконият берилса, Украинадаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал қилишни реал деб билади. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар дипломатик идоралари раҳбарлари йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

“Дипломатияга имконият берилса, музокаралар йўли билан келишувга эришиш мумкин. Албатта, бу Украина учун адолатли тинчлик бўлиши керак”, дейди Туркия ТИВ раҳбари. 

Чавушўғлининг сўзларига кўра, Туркия ЕХҲТни фаол қўллаб-қувватлашда давом этади, чунки бошқа тенг қамраб олувчи платформа йўқ. Шунингдек, у ЕХҲТнинг барча аъзолари ўртасида консенсусга эришиш учун Анқаранинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган польшалик ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди. 

Бугун, 1 декабрь куни Польшанинг Лодзь шаҳрида ЕХҲТ Вазирлар кенгашининг икки кунлик 29-йиғилиши бошланди. Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегациянинг республикага киришини рад этди. Россия ТИВ бу қарорни мисли кўрилмаган ва провокацион, ташкилот раиси мақомига тўғри келмайдиган деб атади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мавлуд Чавушўғли Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг