ChatGPT ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлишини тахмин қилди
Спорт
−
04 Март 2025 6300 1 дақиқа
Сунъий интеллектга асосланган ChatGPT жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) Каталониянинг “Барселона” жамоаси ғолиб бўлишини тахмин қилди.
Сунъий интеллектга кўра, “Барселона” мусобақа финалигача бўлган йўлда “Бенфика”, “Боруссия” ва “Интер” жамоаларини мағлубиятга учратади. ЕЧЛ сеткасининг иккинчи томонидан ПСЖ финалгача етиб келади. Ҳал қилувчи ўйингача парижликлар “Ливерпуль”, “Астон Вилла” ва “Реал” клубларидан устун келади.
Финал беллашувида эса каталонияликлар Париж клуби 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛ ғолибига айланади. Финал ўйинида ПСЖдан Дембеле дубль қайд этиши, “Барселона” сафидан эса Левандовски 2 та гол уриши ва якунда Ламин Ямалнинг голи “Барселона”га ўз тарихидаги 6-ЕЧЛ совринини келтириши тахмин қилинган.


Маълумот учун, 5 мартга ўтар кечаси ЕЧЛ нимчорак финал ўйинлари бошланади. “Барселона” эса 6 мартга ўтар кечаси сафарда Португалиянинг “Бенфика” клуби билан баҳс олиб боради.
Live
Барчаси