ChatGPT ихтирочилари махфий лойиҳа устида ишламоқда
Технология
−
13 Июль
6754ChatGPT чатботини ихтиро қилган OpenAI ҳозирда янги Strawberry лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Strawberry нафақат фойдаланувчи саволларига жавоблар яратиш, балки турли ўзаро таъсир сценарийларини олдиндан режалаштириш ва интернетда топилган маълумотлардан самаралироқ фойдаланишни ўргатмоқчи. Илгари сунъий интеллект моделлари буни амалга оширишга қодир эмас эди.
“Reuters” манбасига кўра, OpenAI Strawberry моделини узоқ вақт давомида ҳаракатларни олдиндан режалаштиришни талаб қиладиган мураккаб вазифаларни бажаришга "ўргатиш" ниятида.
Қайд этилишича, OpenAI ўзининг моделлари "дунёни биз каби кўриши ва тушунишини" хоҳлайди. Ғоя сунъий интеллектга “одамга ўхшаш фикр юритиш кўникмаларини” сингдиришдан иборат.
“Бу сунъий интеллектнинг инсон ёки ҳатто ғайритабиий интеллект даражасига эришиш учун калит бўлиб, бу унга илмий кашфиётлар қилиш ёки янги дастурий иловаларни режалаштириш қобилиятини беради”, дейди “Reuters” билан суҳбатлашган экспертлар.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь