Чартер рейс орқали келган самарқандлик коронавирусдан вафот этди

Жамият 9710
image

Россиядан чартер рейс орқали келган самарқандлик фуқаро коронавирусдан вафот этди. Бу мамлакатда қайд этилган ўн тўққизинчи ўлим ҳолати ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт -Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинганди. Унда жорий йилнинг 1 июнь куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

Шу йилнинг 1 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатдаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедитсина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 376
Рейтинг: 3
t
×