Чақалоғининг кийимларига дори яшириб, чегара постидан ўтаётган аёл қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги чегара божхона пости орқали 9 ойлик чақалоғи кийимларида турли дорилар олиб кирган аёл ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Қайд этилишича, аввалроқ Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келган шахс қўлидаги чақалоғининг кийимлари орасига 32 дона “Анаферон” дори воситасини яшириб олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Орадан бир ой ўтиб у яна шу усулда – 9 ойлик чақалоғининг бошдан оёқ кийимлари орасига 21 дона “Авамис” дори воситасини яшириб олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга уринган шахс қўлга олинганди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг