Чақалоғини 3 хонали уйга алмашаётган аёл ушланди

Жамият 7102
image

Жорий йилнинг 23 май куни Навоий вилоятида ўз боласини уч хонали квартирага алмаштиришга уринган аёл ва унинг отаси қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Навоий вилоятида ижарада турадиган 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган З.О исмли аёл ўз боласини сотаётган пайтда ушланди ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланди.

Аёл 2020 йилда туғилган ўғлини тахминий баҳоси 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, З.О бу ишни 1951 йилда туғилган отаси ҳамкорлигида амалга оширишга уринган.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон ва Хоразмда бола савдосининг олди олингани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3
t
×