Бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади
Жамият
−
21 Май 2019
5583Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режаларини айтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади”, деган Марказий банк раҳбари.
Нурмуратовнинг айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь