Солиқ органларига замонавий ускуналар учун 100 млрд сўм ажратилади

Жамият

image

Аввалроқ, иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бизнес юритишдаги жорий амалиётга мослаштирилади. Жумладан, қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади.

Солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилади. Бу қуйидагилар орқали амалга оширилади:

1) тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартибини жорий қилиш.

Ушбу чора солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари доирасидаги ҳаракатларига фуқароларнинг ишончини ошириш, шунингдек, солиқ органлари суиистеъмоллик ҳолатларига йўл қўйишларининг олдини олишга хизмат қилади.

2) Солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Қайд этилишича, Солиқ ислоҳоти натижасида фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, ресурс солиқларини тўловчи шахслар сони ўртача 15 баробар кўпайди.

Халқаро экспертларнинг фикрича, ваколатли органларнинг тайёргарлиги ва иқтисодиётдаги яширин улушнинг қисқариши ўртасида бевосита алоқа бор. Масалан, IT даражаси юқори бўлган мамлакатларда яширин иқтисодиёт улуши паст.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг