Бўзсувда оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди (видео)
3-саҳифа
−
22 июн 6012 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида оқиб ўтувчи Бўзсув каналида 10 ва 8 ёшли болалар оқиб кетгани, улардан бирининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, каналда оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам топилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 22 июнь куни соат 16:50 да Тошкент вилояти ФВББ ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида иккинчи боланинг жасади ҳам топилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйининг пастки қисмидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Қидирув-қутқарув ишлари оқибатида ғаввос-қутқарувчилар томонидан кеча, 21 июнь куни сувдан бир нафар боланинг жасади топилган.
Live
Барчаси