Буюк Британияга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь
2156Наманган вилоятида 4 нафар самарқандлик фуқарони Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пайариқ туманида икки фуқаро АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига бошқа фуқаронинг уйини ўзлаштириб олган эди.
LiveБарчаси