Буюк Британияда янги антирекорд! Бир кунда 61 минг кишида коронавирус аниқланди

Олам 3238
image

Буюк Британияда охирги суткада коронавирус чалинган 60,9 минг янги бемор аниқланди. Бу пандемия бошлангандан буён энг юқори кўрсаткич. Бугун, 5 январь куни ҳукуматнинг веб-сайтида эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда. 

Аввалги антирекорд бундан бир кун аввал қайд этилган бўлиб, ўтган суткада 58,8 минг нафар янги коронавирус бемори аниқланганди. 

Сўнгги саккиз кун ичида қиролликда кунига 50 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус инфекциясининг кўпайиши сабабли мамлакатда янги миллий локдаун жорий этилишини эълон қилди.

Чекловлар бугун, 5 январдан кучга киради. Эртадан бошлаб, Буюк Британиянинг барча бошланғич ва ўрта мактаблари масофадан ўқитишга ўтади. Бундан ташқари, расмийлар якуний имтиҳонлар жадвалини қайта кўриб чиқади. Асосий тақиқлар 6 январда кучга киради. Ўз-ўзини мажбурий изоляция қилиш бутун мамлакат бўйлаб жорий этилад. Фуқароларга уйларидан фақат ишлаш учун чиқиш, озиқ-овқат ва зарур нарсаларни сотиб олиш, тиббий ёрдам олиш ёки спорт билан шуғулланиш учун рухсат берилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×