Буюк Британияда учинчи марта локдаун эълон қилинди

Олам 3089
image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус инфекциясининг кўпайиши сабабли мамлакатда янги миллий локдаун жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда у халққа мурожаатида маълум қилган.

“Вируснинг янги варианти жуда тез тарқалмоқда. Шубҳасиз, учинчи миллий локдаун зарур. Бу коронавирусни назорат остига олиш ва мамлакатда кенг кўламли эмлашларни амалга оширишга ёрдам беради”, дейди Жонсон.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, янги коронавирус турининг тарқалиши расмийларни хавотирга солмоқда.

 “Бизнинг COVID-19 га қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз вируснинг янги тури бўлмаган тақдирда ҳам ишлади ва бундан кейин ҳам ишлайди”, дейди Жонсон. 

Унинг таъкидлашича, олимлар янги штамм аввалгиларига қараганда 50-70% юқумли эканини аллақачон исботлаган. Шу нуқтаи назардан, касалхоналар ҳозирги кунда пандемия давридаги ҳар қандай вақтга қараганда анча катта юкни бошдан кечирмоқда ва соғлиқни сақлаш тизимининг ресурслари янги чоралар кўрилмаса, уч ҳафта ичида ўзларини чарчатиши мумкин.

Чекловлар бугун, 5 январдан кучга киради. Эртадан бошлаб, Буюк Британиянинг барча бошланғич ва ўрта мактаблари масофадан ўқитишга ўтади. Бундан ташқари, расмийлар якуний имтиҳонлар жадвалини қайта кўриб чиқади. Асосий тақиқлар 6 январда кучга киради. Ўз-ўзини мажбурий изоляция қилиш бутун мамлакат бўйлаб жорий этилад. Фуқароларга уйларидан фақат ишлаш учун чиқиш, озиқ-овқат ва зарур нарсаларни сотиб олиш, тиббий ёрдам олиш ёки спорт билан шуғулланиш учун рухсат берилади.

Кеча, 4 январь куни тиббиёт ходимлари ва Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма баёнот берди, улар расмийларни мамлакатда эпидемия хавфи даражасини максимал бешликка кўтаришга чақирди. Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, акс ҳолда миллий тиббиёт беморлар оқимининг кўпайишига дош беролмайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×