Буюк Британияда барча тиббий тадқиқотлар тўхтатилди
Олам
−
27 Апрель 2020
11446Британияда коронавирус вакцинасини яратиш мақсадида лабораториялар деярли барча тадқиқотларни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Diabetes UK диабетга чалинган одамларга ёрдам берадиган ва тегишли тадқиқотлар хайрия ташкилоти вакили Эдвард Жонсон маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, кўплаб британиялик профессионал шифокорлар бошқа олимлар уйда коронавирус инфекциясини ўрганиш соҳасида изланишлар олиб бораётганда “биринчи ўринга” чиқишди.
Унинг фикрига кўра, бундай ўзгаришлар диабет ва бошқа касалликларга чалинган беморларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Саратон касаллиги тадқиқоти билан шуғулланадиган Cancer Research маркази ҳам ана шундай баёнот билан чиққан. Унда айтилишича, ташкилот тадқиқотларга ажратилган маблағни камайтириш муаммосига дуч келган. Бундан ташқари, саратонни ўрганиш лабораторияларининг бир қисми Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг эҳтиёжлари учун ажратилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 152 840 нафар одам чалинди. 344 бемор шифо топган бўлса, 20 732 киши вафот этди.
LiveБарчаси