Буюк Британия Россия ва Хитойга қарши махфий операция бошлади
Олам
−
23 Октябрь 2021
8239Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ИШИД террорчилик гуруҳининг молиявий фаолиятини чеклаш мақсадида ташкил этилган махфий “банк” бўлими Россия ва Хитойга қарши амалиёт бошлади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берган.
Газетанинг ёзишича, махфий бўлим Сурия ва Ироқдаги террорчиларнинг тижорий фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида олти йил аввал собиқ банкирлар ва молиячилардан тузилган. Мутахассислар асосан хомашё бозори ва халқаро капитал оқимига эътибор қаратадилар. Ишчи гуруҳ ходимлари махсус кучлар, махсус хизматлар, шунингдек, ахборот урушига қарши кураш бўлимининг 77-бригадаси билан ишлаган. Уларнинг вазифаси душманни молиялаштириш имкониятини чеклаб, кучсизлантириш эди.
“Россия ва Хитой каби душманлар тинчлик ва уруш ўртасидаги “кулранг зона”дан фойдаланиши, миллий инфратузилмага қарши кибер қуроллардан фойдаланиши ва хориждаги нозик ҳудудларга тижорий инвестицияларни сармоя киритиши сабабли бўлим мутахассисларига талаб ортиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Бу йил нафақага чиққунга қадар махфий бўлимни бошқарган авиация маршали Эдвард Стрингер, улар душманлари бизнес моделининг муҳим элементларини топишга, уларни йўқ қилишга ва уларни алмаштиришни иложи борича қийинлаштиришга ҳаракат қилишаётганини айтган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Россия, Хитой ва бутун дунё Америка Қуролли Кучлари энг қудратли армия эканини билишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь